Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

қалбингни ҳидоятлаб, тилингни бурро қилур. Агар олдингда икки жанжаллашувчи томон ўтирса, аввалгисини эшитганингдек, иккинчисини ҳам эшитмасдан туриб ҳукм чиқарма. Бу сенга ҳукмни ойдинлаштиришга ёрдам беради». Яна Набий с.а.в. Муоз ибн Жабални Яманга жўнатиб шундай дедилар: «Агар сен Оллоҳнинг Китобида ва расулининг Суннатида ҳукм чиқарадиган нарсани тополмасанг нима қиласан?» Муоз: «Ўз раъйим билан ижтиҳод қиламан», деди. Расулуллоҳ с.а.в. эса: «Расулуллоҳнинг элчисини Оллоҳ ва расули рози бўладиган нарсага муваффақ қилган зотга ҳамд бўлсин», дедилар. Расулуллоҳ с.а.в. Ҳузайфа ибн Ямонни ўртадаги девор хусусида жанжаллашган икки қўшнининг орасида ҳукм чиқариш учун жўнатдилар. Расулуллоҳ с.а.в. Амр ибн Осга: «Бу масалада ҳукм чиқар», дедилар. Шунда Амр: «Сиз бўла туриб мен ижтиҳод қилайми?» деди. Расулуллоҳ с.а.в.: «Ҳа, агар тўғри топсанг сенга икки савоб, агар хато қилсанг битта савоб», дедилар.


Бундай воқеалар шуни кўрсатадики, Расулуллоҳ с.а.в. даврларидаги мусулмонларнинг ижтиҳодлари Расулуллоҳ с.а.в.нинг буйруқлари билан бўлган. Шунинг учун Расулуллоҳ с.а.в. бу ижтиҳодларнинг манбаси ҳисобланадилар. Шунга кўра, Расулуллоҳ с.а.в.нинг замоналарида барча исломий сақофат манбалари мавжуд эди. Бу муддат Расулуллоҳ с.а.в.нинг элчи қилиб жўнатилишларидан токи вафот этгунларича 22 йил ва бир неча ойдан иборат. Бу муддатда Қуръон ва Суннат тўлиқ нозил бўлди. Қуръон ва Суннат исломий фикрат, ҳукм ва сақофатнинг манбаси ҳисобланадиган ягона нассдир.
Ҳижратнинг 11 йилида Расулуллоҳ с.а.в.нинг вафот этишлари билан саҳобалар замонаси бошланди. Бу тафсир замони бўлиб, насс бўлмаган воқеаларда истинбот эшиклари очилди. Саҳобалар Қуръон ва Суннат нусуслари мусулмонлар орасида оммавийлашиб кетмаганини кўришди. Чунки Қуръон нусуслари Расулуллоҳ с.а.в.нинг уйларида ва айрим саҳобаларда сақланган хос саҳифаларга ёзилган эди. Улар Китоб ва Суннатнинг нусуслари ўша пайтда юз берган ҳодиса ва масалаларга шаръий ҳукмлар чиқариб, юз бериши мумкин бўлган фаразий воқеаларга шаръий ҳукм йўқ. Мусулмонлар ҳаётида Расулуллоҳ с.а.в.нинг замонларида бўлмаган воқеа, масала ва эҳтиёжлар юз бериб, Расулуллоҳ с.а.в. қолдирган нусусларда унинг ҳукмига бирор насс топилмасди. Шунингдек, Китоб ва Суннатнинг нассларига ҳар бир мусулмоннинг ўзи мурожаат қилиб, ҳукмларни тушунишга қодир эмас эди. Чунки ҳаётий зарурат оммага Ислом ҳукмларини тушунтириб берувчи бўлишини тақозо этарди. Шунинг учун зиммаларида Қуръони Карим ва Расулуллоҳ с.а.в.нинг ҳадисларини тарқатиш турганини ҳис этиб, Қуръон жамланди ва кўп нусхада кўчириб мусулмонларга тарқатилди. Улар Суннат ривоятига бўлган ишончни кафолатлаб, ровийларни текширадиган эҳтиёт чораларини кўришди, яъни ўз зиммаларида тафсир ва Суннат нусусларини ёритиб бериш турганини англаб, одамларга динни ўргата бошладилар. Сўнг Китоб ва Суннатда насси бўлмаган воқеа ва ҳодисаларда фатво бериш ҳақида ўйлаб, юзага келган масалаларга лозим ҳукмларни истинбот қила бошладилар. Шундай қилиб диний вазифани жуда яхши бажардилар.

 

243-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260